"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш эндиликда Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон "Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини литсензиялаш ва аккредитатсия қилиш тўғрисида" қарори билан “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб  мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади.
Сўровнома тўлдирилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
• соҳа бўйича маълумотга эга бўлган муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари;
• корхонага ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқлар нусхалари;
• зарур бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.
Давлат хизматларини кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Сўровнома тўлдирилганидан сўнг Давлат хизматлари марказлари бир соатда уни Қурилиш вазирлигига юборади.
Қурилиш вазирлиги сўровнома тушганидан бошлаб 7 иш кунида лицензия бериш учун  ҳисобварақ-фактурани лицензия беришнинг давлат божини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.
Талабгор бир ойда давлат божини тўлаши лозим.
Қурилиш вазирлиги давлат божи тўланганидан сўнг бир иш кунида лицензияни электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.
Давлат хизматлари маркази лицензия тушганидан сўнг 10 минутда уни талабгорга юборади.

Санжар Жуманиёзов, Амударё тумани Давлат хизматлари марказлари бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: