"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ХИТОЙ ОВУЛИ КЕКСАЛАPИ ХИВА ШАҲPИГА САЁҲАТГА ОЛИБ БОPИЛДИ

Юртимизда кексаларни эъзозлашга , уларнинг муносиб шароитларда яшаши ва дам олишини  таъминлашга , кексалик даврини ҳам ўзига хос мазмунли ўтказишларига  алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Хитой овул фуқаролар йиғини  оқсоқоли Давлатбой Отажонов  овул ҳудудида яшовчи бир гуруҳ кексаларнинг   қадимий ва ҳамиша навқирон  Хива шаҳрига саёҳатини ташкил этди. Саёҳатчилар орасида таълим ва тиббиёт фахрийлари, туманимиз қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган  кишилар бор. Улар дастлаб  Хива шаҳридаги тарихий обидаларни  зиёрат қилдилар, саёҳатчилар учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб , кўнгилли дам олдилар.

         Хоразм диёрида   ўзбек миллий санъати  ривожига муносиб ҳисса қўшиб, ўлмас қўшиқларни мерос қилиб қолдирган соҳир овоз соҳиблари ўтишган.Уларнинг яратган қўшиқларини  бугунги авлод вакиллари ҳам севиб тинглайдилар ва завқ оладилар. Комилжон Отаниёзов ҳам   ( жойлари жаннатда бўлсин!) ўз қўшиқлари билан халқимиз қалбида   мангу барҳаёт яшаётган ҳофизлардан биридир. Айниқса кекса авлод вакиллари унинг  қўшиқларини севиб тинглайдилар, ҳаётидаги ҳофизни кўриш бахтига сазовор бўлган дамларини   умридаги энг ёрқин лаҳзалар сифатида қадрлайдилар. Шу боисдан ҳам хитойлик кексалар ўзларининг саёҳатини  Урганч туманидаги Иморат бобо қабристонига бориб,  машҳур ҳофиз Комилжон Отаниёзов қабрини зиёрат  қилиш билан давом эттирдилар.Шунингдек, Шовот туманидаги  юртдошларимиз   Улли пир деб ҳам атайдиган Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳида  ҳам бўлишиб, улуғ бобокалонимиз ҳақига фотиҳа қилдилар.

-  Саёҳат ҳар биримиз учун ҳам жуда кўнгилли ўтди. Ташкилотчи Давлатбой Отажоновдан жуда миннатдор бўлдик,- дейди  саёҳатчиларнинг бири Фарҳод Авезов.

 Юрган- дарё,  дейди халқимиз. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида саёҳат қилишга арзигулик масканлар кўп. Уларни кўриш , билиш кекса-ю ёш учун бирдай завқлидир.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: