"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА МАҲАЛЛА КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚАЛАP ЎТКАЗИЛДИ

   Шу йилнинг 7 июлида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши,туман Хотин – қизлар қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда волейбол бўйича  “ Маҳалла кубоги” мусобақасининг туман босқичини ўтказдилар.

      Манғит шаҳридаги 36 сонли умумтаълим мактаби спорт залида бўлиб ўтган мусобақада 14- 16 ёшли ўғил  болалардан 4 та, қизлардан  4 та жамоалар ўзаро куч синашдилар. Маҳалла кубоги учун баҳслар жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Натижаларга кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда Бобур овулининг “Бобур” жамоаси биринчи ўринни, Оқ олтин  овулининг “Оқ олтин” жамоаси иккинчи ўринни, Куюк кўпир овулининг “Куюк кўпир” жамоаси учинчи ўринни ҳамда ўғил болалар ўртасида  Тошёп овулининг “Тошёп” жамоаси биринчи ўринни, Бобур овулининг “Бобур” жамоаси  иккинчи ўринни, Оқ олтин овулининг “Оқ олтин” жамоаси эса учинчи ўринни енгиб олдилар.Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар туман Тиббиёт бирлашмаси ва Ўзбекистон Либерал демократик партияси  туман Кенгаши томонидан  рағбатлантирилди.

Мафтуна ҲОЖИБОЕВА, веб-сайт мухбири.

Янгиликни бўлишинг: