"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАPИГА ЎЗ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ҲИСОБОТ БЕPДИ

6 июнь куни Холимбег овул фуқаролар йиғини биносида 15-Холимбег сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдиқодир Туловмуродовнинг сайловчилар билан учрашув йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув йиғилишида депутат Абдиқодир Туловмуродов депутатлик фаолияти тўғрисида ўз сайловчиларига ахборот берди.

Йиғилишда сайловчилардан Мадрим Саидов, Насиба Собирова ва Ўринбой Йўлдошевлар сўзга чиқишиб, депутат фаолиятига ўз баҳоларини бердилар. Шунингдек, сайловчилар айни кунда Холимбег овули аҳолиси учун қийинчиликлар пайдо қилаётган қатор муаммолар – электр узатиш тармоғидаги нуқсонларни бартараф этиш, олдинги ҚВП фаолиятини қайта тиклаш, ички йўлларни ва ёп-солмаларни таъмирлаш ишларига ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат қилдилар.

Депутат Абдиқодир Туловмуродов сайловчилар мурожаатлари юзасидан тегишли жойларга депутатлик сўрови юборишини, овул аҳолисига ҳалақит бераётган муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Хосият АЙТБОЕВА, веб-сайт мухбири.

Янгиликни бўлишинг: