"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ҒЎЗАЛАPНИ СУҒОPИШНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШ, СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ ЎЗГАPИШЛАP ТАPҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Шу йил 7 июль куни Қиличбой овулида ғўза парваришидаги энг муҳим тадбирларни ўз муддатларида ва сифатли амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирга туман аграр соҳаси масъул ходимлари, секторлар раҳбарлари, ММТПлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва ғўза ниҳолларини суғоришни ўз муддатларида, сифатли ўтказиш борасидаги деҳқонлар, соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга, мавсум давомида сувдан тежаб-тергаб фойдаланишга эришишда янги технологик усуллардан фойдаланиш афзалликларига кенг тўхталди.

ММТПлар, фермер хўжаликлари раислари ғўзаларни суғоришда эгилувчан кўчма қувурлардан фойдаланиш борасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, туман ҳокими С.Йўлдошев солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага жорий этилаётган янгиликлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди. Таъкидландики, “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 июнь кунги мамлакатимиз Президенти Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Pеспубликасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 млрд. сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари эндиликда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадилар. Маърузачи ўз сўзида мазкур Фармон асосида туманимизда одилона солиқ сиёсатининг олиб борилиши натижасида жорий йилнинг иккинчи ярмида бюджетга тушумлар миқдорининг кескин оширилишига эришиш чора-тадбирлари кўрилишини таъкидлади.

Йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Янгиликни бўлишинг: