"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“Хайр, боғча – салом, мактаб!” тадбири ўтказилди

Ёш авлод таълим-тарбиясида мактабгача таълим муассасаси ҳам муҳим ўринга эга. Шу боис, юртимизда айнан мактабгача таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилиб, узлуксиз таълимнинг ажралмас бўлагига, яъни унинг дебочасига айлантирилди.

Тумандаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги мактабгача тайёрлов гуруҳи болаларининг 25 нафари  мактабга  кузатилди. Йил давомида уларнинг саводхонлигини ошириш учун малакали тарбиячилар жалб қилинди. “Зумрадойлар давраси”, “Соғлом болажон”  тўгаракларида тарбиявий ишлар олиб борилди.  муассасада олган таълим ва тарбия асосида мактабда дарсларни пухта ўзлаштиришларига замин яратилди.

Яқинда 4-сонли МТТ томонидан мана шу болажонларни мактабга кузатиш муносабати билан “Хайр, боғча – салом, мактаб!” тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирни муассаса тарбиячилари Д.Искандарова, М.Pажабовалар, мусиқа машғулоти раҳбарлари И.Худоёров, Н.Pажабовлар ҳамда рақс тўгараги раҳбари Н.Исмоиловалар тарбияланувчилар билан биргаликда тайёрлашди. Болажонларнинг мактаб, она-Ватан, бахтли болалик, боғча ҳақидаги инглиз, рус тилларида  айтган шеърлари  олқишлар билан кутиб олинди.  Ижро этилган рақслар, куй-қўшиқлар барчага қувонч улашди.

Унутилмас лаҳзаларга бой ўтган тадбир нафақат кичкинтойларга, балки ота-оналарга ҳам ниҳоятда манзур бўлди.

Юлдуз Казакова, 4-сонли МТТ мудираси вазифасини вақтинча бажарувчиси.

Янгиликни бўлишинг: