"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Зарарли иллатлардан қутулиш – мардлик белгиси

Зарарли иллатлар ҳақида сўз айтганда, албатта, энг аввало спиртли ичимликлар кўз олдимизга келади. Афсуски, ҳозирги кунда ичкилик одатий ҳол бўлиб қолмоқда. Катталар-ку майли, лекин бунга мактаб ўқувчиларининг, муносабати ҳам салбий эмас, балки ижобий бўлиб қолмоқда.

Бу зарарли иллатдан қутулиш мумкинми? Бунинг учун албатта, ота-оналар фарзандларига эътибор қаратиши, вақтини мазмунли ўтказиши учун бирор-бир машғулотга қизиқтириши керак. Ҳозирда тўй-томошаларда ҳамма маст аҳволда юрди. Биз ёшлар албатта, катталардан ўрнак оламиз. Уларнинг бу аҳволини кўриб ёшлар қандай хулоса чиқаради? Албатта, ўшанда ёўларда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш фикри уйғонади. Мен  шунга гувоҳ бўлимки, ёшлар ичишса ҳам уларга ҳеч ким қаттиқ гапирмайди. Ичган заҳоти унга танбеҳ берса, уялганидан қайтиб унақа қилмаган бўлармиди. Нега энди ҳаётимизнинг беғубор, шўх ва фусункор даврини ичкиликбозлик билан ўтказишимиз керак.

Инсон ўзидаги  зарарли иллат-ичкиликбозликни йўқотиши лозим. Ичкиликбозликнинг зарарли оқибатлари ҳақида ОАВда ҳар куни айтилмоқда. Ҳужжатли фильм ва кинофильмлар бошланмасидан олдин ҳам спиртли ичимликлар умрингиз заволи дея эслатилади.

Чекмасдан, спиртли ичимликлар ичмасдан ҳаёт гаштини суришга не етсин!

Фарруҳбек КЕНЖАБОЕВ, Нукус Давлат Университети Академик лицейининг ҳарбийлаштирилган махсус гуруҳи ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: