"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан 13 нафарига велосипедлар топширилди

Мавзуга оид фотогалерея

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш асосий вазифа қилиб белгиланган ёрдамчилар эндиликда бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайиши учун уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўришда яқиндан кўмак беришади. 

Барча овул ва маҳаллаларда иш бошлаган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иш самарадорлигини оширишда ўз ҳиссаларини қўшиб, хизмат вазифаларини масъулият билан бажаришмоқда. Ҳудудларда профилактик тарғибот тадбирларини ўтказишда иштирок этиб, хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашишмоқда.

5 июль куни туман Ички ишлар бўлимида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари, профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари Умид Ўрозалиев ва Азиз Қурбониёзовлар мамлакатимизда жиноятчиликнинг илдизига болта уриш, ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаб, барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқий асос ҳамда ташкилий тузилма замирида ишчан механизм яратилганини таъкидлашди. Профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимининг жорий этилиши иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётганини айтиб ўтишди. Шундан сўнг, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан 13 нафарига хизмат даврида фойдаланишлари учун велосипед топширилди.

Инспекторлар ёрдамчилари ўз ҳудудларида осойишталикни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги вазифаларини бажаришда қулайлик яратадиган бундай рағбатдан ниҳоятда мамнун бўлдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: