"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан 10 та трансформатор харид қилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ юртимизнинг энг олис ҳудудлари бўйлаб, жойларда  электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиб, тизимдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликасининг қатор туманларида бўлди. Бу ҳақда kruz.uz “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

— Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 – 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига кўра бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинган,— дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. — Шу асосда Қорақалпоғистонда  паст кучланишли электр тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Айни пайтда 339,9 километр электр узатиш тармоқлари, 173 дан зиёд трансформатор пунктларини модернизациялаш ва алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада, 72 та маҳаллада яшовчи 1,2 миллиондан ортиқ аҳолининг электр таъминоти яхшиланиб, узатиш ва тақсимлашда йуқотиладиган энергия 38,2 миллион кВт/соатгача қисқаради. Энг муҳими, авариявий ўчишларнинг олди олинади.

Шуниси эътиборлики, Қорақалпоғистоннинг кўпгина туман ҳокимликлари ҳам  маҳаллий бюджетларидан аҳолига электр энергиясини барқарор етказиш борасида ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Хусусан, Амударё тумани ҳокимлиги томонидан 10 та, Қўнғирот туманида 1 та, Мўйноқ туманида 3 та, Тахтакўпир туманида 2 та ва Шуманай тумани 4 та трансформаторларни олиб берилилиши ҳудудда  электр энергетикасининг ривожи учун муносиб ҳисса бўлиб хизмат қилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: