"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

2019 йилнинг 1-ярмида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,3 фоизга камайган, 35 та овул ва маҳаллаларда бирорта ҳам жиноят қайд қилинмаган

5 июль куни туман ҳокимлигида 2019 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги маъмурий органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурорининг катта ёрдамчиси М.Нуратдинов, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, соҳалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори ўринбосари Н.Собиров маъруза қилди. Маърузада таъкидланганидек, туманда умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 тадан 22 тагача ёки 46,3 фоизга камайган. Хусусан, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 71,5 фоизга, унча оғир бўлмаган жиноятлар 53,8 фоизга, оғир жиноятлар 100 фоизга, ўта оғир жиноятлар 50 фоизга камайган. Мавжуд 49 та овул ва маҳаллаларнинг 35 тасида жиноят содир этилишининг бутунлай олди олинган. Бироқ 7 тасида жиноятлар кўпайган. Содир этилган жами жиноятларнинг 8 таси ёшлар, 8 таси ишсизлар, 4 таси муқаддам судланган шахслар, 1 таси хотин-қизлар томонидан содир этилган.

Ҳисобот даврида муқаддам судланган 33 нафар шахснинг 27 нафари устидангина маъмурий назорат ўрнатилган. 122 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларнинг 27 нафари мажбурий даволашга ётқизилган, қолганларини даволаш чоралари кўрилмагани танқид қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида жами 271 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган. Бундан ташқари йилнинг ўтган олти ойи давомида 129 нафар хотин-қизлар томонидан турли маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган. Булар ўзаро жанжал, туҳмат, енгил тан жароҳати етказиш, оз миқдорда талон-тарож қилиш билан боғлиқ. 15 нафар шахснинг ўз жонига қасд ёки  суиқасд қилиши ҳолатлари содир этилди. Уларнинг бир нафари ҳали вояга ҳам етмаган ўсмирдир.

Йиғилишда ҳудудида жиноятчилик кўп содир этилган овул ва маҳаллалар оқсоқоллари, соҳалар раҳбарларига бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида туман ҳокими С.Йўлдашев барча иштирокчиларни туманимизни обод ва осойишта ҳудудга айлантиришда, халқимизнинг бахтиёр, тинч ҳаёт кечиришини таъминлашда биргаликда ҳаракат қилишга даъват этди.

Мафтуна ҲОЖИБОЕВА, веб-сайт мухбири.

Янгиликни бўлишинг: