"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЎЗ САЙЛОВЧИЛАPИ БИЛАН УЧPАШДИ

Амударё туманида барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқларда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ҳам ҳиссалари катта . Айни кунда 30 нафар депутатнинг барчаси ҳам ўз сайловчилари ишончини қозонишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга бел бошлаган эл фидойилари ҳисобланадилар.

Номзоди Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган Pашид Еплапасов депутатликка сайланган кунидан бошлаб ўз фаолиятини Ўзбекистон Pеспубликасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни асосида ташкил этишга ҳаракат қилди. У шу ўтган давр мобайнида 21-Ўзбекистон сайлов округи сайловчилари билан доимий равишда учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга эришиб келмоқда.

P.Ерлапасов ўз сайловчиларининг муаммоли масалалари юзасидан тумандаги кўпчилик корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига депутатлик сўровларини юбориб, бу муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига муваффақ бўлган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Pашид Ерлапасовнинг ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 5 июль куни Куюккўпир овулидаги “Қизилчоли” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, унда 28 нафар сайловчи иштирок этди.
P.Ерлапасов ўз сайловчиларига депутат сифатида амалга оширилаётганишлари юзасидан ахборот берди.

Сайловчилар бу галги учрашувда туман Кенгаши депутати P.Ерлапасовдан маҳалла ҳудудида жойлашган “Саватчи бобо” қабристонини ободонлаштириш масаласида ёрдам кўрсатишни  илтимос қилдилар. Шу масала юзасидан сайловчилар Жумамурод Абдуллаев, Баҳодир Содиқов, Амин Нуримов, Комил Собиров, Жумабой Ҳидоятов ва Ҳайитгул Ўринбоевалар сўзга чиқдилар.

Шундан сўнг депутат Pашид Ерлапасов сўзга чиқиб, сайловчиларнинг таклиф ва илтимосларини амалга ошириш учун ўзининг барча имкониятларини сафарбар этишини маълум қилди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: