"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Солиқ ислоҳоти натижалари: 6 ой ичида туман маҳаллий бюджетига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 245 фоизга кўп тушум тушди

Маълумки, иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб товар айланмаси 1 млрд. сўмдан ошган корхоналар умумбелгиланган солиқ тўловларига ўтказилди.

2019 йилдан фойда солиғи ставкаси кўпчилик юридик шахслар учун камайтирилди.Бундан ташқари 2019 йил 1 январдан бошлаб, ялпи тушуми 3 млрд. сўмдан ошмайдиган корхоналар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижасида туман бўйича бюджетга 2019 йил январь-июнь ойлари учун белгиланган 42 млрд. 236 млн. сўм прогноз кўрсаткичи, ҳақиқатда 59 млрд. 396 млн. сўм қилиб, яъни режа 140,6 фоизга ортиғи билан бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 244,8 фоизга ёки 34 млрд. 568,8 млн. сўмга кўпдир. Биргина 2019 йилнинг июнь ойида бюджетга 12 млрд. 621,4 млн. сўм қўшимча маблағлар жалб этилди.

Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан шу йилнинг 1 июль ҳолатига жами 2 минг 162 та корхона ва ташкилотларга жами 13 млрд. 381 млн. сўмлик солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш тўғрисида талабномалари киритилди.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов натижасида суд ижро варақаларига асосан 7 млрд. 453 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундиришга эришилди. 

Бундан ташқари, 645 та корхона ва ташкилотларга электрон хабар алмашиш тизимидаги шахсий кабинети орқали 3 млрд. 541 млн. сўмлик солиқ қарздорлигини тўлаш тўғрисида талабномалар юборилди. 93 та корхона ва ташкилотларнинг 5 млрд. 519 млн. сўмлик солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича туман Иқтисодий судига даъво аризалари билан мурожаат қилинди.

Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ шу йилнинг 1-чораги якуни бўйича 1 минг 254 та корхона тўлиқ камерал назоратдан ўтказилди. Камерал назорат – бу давлат солиқ хизматидаги мавжуд солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги молиявий ва солиққа оид ҳисоботларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳисобланади. Камерал назоратнинг асосий мақсади солиқ тўловчига камерал текширишлар натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларини мустақил равишда бартараф қилиш имконини беришдан иборатдир.

Камерал назорат натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 319 та корхоналардан жами 11 млрд. 822 млн. сўм қўшимча солиқлар ҳисобланди. Шундан 33 та корхоналар томонидан 6,3 млн. сўмга асослантирувчи ҳужжатлар тақдим қилинди. 293 та корхона томонидан 11 млрд. 785 млн. сўмга қайта ҳисобот топширилди ва натижада бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 9 млрд. 732,6 млн. сўм ундирилиши таъминланди. 

2019 йил 1 июль ҳолатига солиқ ҳисоботларини муддатидан кечиктириб тақдим қилган 58 та корхоналарнинг мансабдор шахсларига ҳамда солиқ тўловчилар томонидан бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз муддатида тақдим этмаган 62 та корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларига Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий жарималар қўлланилди. Шунингдек, 48 нафар мансабдор шахслар расмий равишда огоҳлантирилди.

Шуни унутмаслик керакки, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ёрдамида иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари янада ривожлантирилади. Шунингдек, солиқлардан тушган маблағлар жамият манфаати йўлидаги зарур бўлган бошқа фаолиятларни амалга оширишга йўналтирилади. Шу туфайли ҳар бир солиқ тўловчи солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариб бориши ва бошқа тўловларни ҳам муддатидан кечикмасдан тўлаши керак.

О.Аширбоев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи.

(Фото: http://xazinagz.uz)

Янгиликни бўлишинг: