"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

МАҲАЛЛАДА 3-СЕКТОP PАҲБАPИНИНГ САЙЁP ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

 3 июль куни Манғит шаҳридаги Бой овул маҳалласида 3-сектор раҳбари Дилшодбек Ибрагимов сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу сайёр қабулда дастлаб 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Дилшодбек Ибрагимов айни кунда Амударё туманида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудларда осойишталикни сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Шундан кейин маҳалла фуқароларининг мурожаатлари, баъзи масалалар юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва истаклари тингланди.

Сайёр қабулда маҳалла фуқароларидан Алламберган Жуманиёзов маҳаллада электр энергияси таъминотидаги, Қозоқ Бобожонов маҳалланинг  ички йўлларидаги, Аҳмад Аллақулов болаларни мактабгача тарбия муассасаларига жойлаштириш борасидаги муаммолар ҳақида ва Pўзмат Pажабов Манғит шаҳрини ободонлаштириш ишларини яхши йўлга қўйиш борасида ўзларининг илтимосларини, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, Фарҳод Оймонов иш билан таъминланишига ёрдам беришни илтимос қилди.

Сайёр қабулда 3-сектор раҳбари Дилшодбек Ибрагимов маҳалла фуқаролари томонидан тилга олинган муаммоли масалаларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идоралар раҳбарларига топшириқлар берди ва бу масалалар сектор раҳбарининг доимий назоратида бўлишини маълум қилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ  қабулхонаси мудири Эркин Pажабов иштирок этди.

М.ХАЛИЛЛАЕВА.

Янгиликни бўлишинг: