"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

БОЛАЖОНЛАP УЧУН КОНЦЕPТ

Амударё  қишлоқ хўжалик касб- ҳунар коллежи биносида фаолият кўрсатаётган "Қалдирғоч" ёзги  болалар оромгоҳида  таътил кунларини кўнгилли ўтказаётган болажонлар учун шу йил 3 июль куни туман маданият марказида ташкил қилинган бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари  концерт дастури намойиш этишди.

Шунингдек, тўгараклар раҳбарлари Зокир  Файзуллаев,Озодбек Матёқубовлар  оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган санъатга қизиқувчи болаларга маҳорат дарсларини ҳам ўтдилар ва келгусида ўзлари раҳбарлик қилаётган   тўгаракларга қатнашишга даъват этдилар.

Оромгоҳда кўнгилли дам олаётган болажонларга тенгдошлари ижросидаги куй-қўшиқлар жуда манзур бўлди, биргаликда куйладилар, яйраб ўйнадилар.

Ойбек БЕГИМОВ, туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: