"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ОPАСТАЛИК ВА ОЗОДАЛИК КУНДАЛИК ТУPМУШ ТАPЗИМИЗГА АЙЛАНСИН!

Озодалик ва покликка интилиш, атроф-муҳитнинг файзли, обод ва саришталигини таъминлаш халқимизга хос фазилатлардан. Бугун юртимизнинг қайси бурчагига борманг, юртдошларимиз турмуш тарзида бунёдкорлик ва яратувчанликка, озодалик ва ободликка интилиш иштиёқи сезилиб туради. Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Pеспублика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам халқимизнинг ана шу эзгу интилишларини ифода этган муҳим ҳужжат бўлди.

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор асосида туманимизда ҳам қатор ижобий ишлар қилинмоқда.

Туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги 8 та замонавий махсус автотранспорт воситалари, жумладан 1 дона чиқинди юкловчи трактор, 1 та сув сепиш, 1 та ахлат ташиш, 1 та ичимлик суви ташиш машиналари, 1 дона кран-манипулятор каби техникалар ҳамда 3 та трактор тиркамалари ёрдамида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари самарали олиб борилмокда.Шунингдек, бошқармада хизмат бобида фойдаланиш учун 1 та "Дамас” автомашинаси мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорини ижро қилиш бўйича шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш мақсадида туман маркази, шаҳар типидаги посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатиш учун "Ўрта қалъа” овули таркибидаги "Боғ” маҳалласи ҳудудида янги ташкил этиладиган 1 та полигон - қаттиқ чиқиндилар майдончаси учун 10 гектар ер участкаси ажратилди.

Эндиликда мазкур участканинг атрофини ўраш ишлари амалга оширилади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, турларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ утилизация қилиш ишлари ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан "Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва кўмиб ташлашни ташкил этиш ва назорат қилиш модели”, шунингдек шаҳарларда, туман марказларида ва шаҳар типидаги посёлкаларда ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчасининг намунавий макети ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларидан амалда фойдаланувчи аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда ахлат тўплаш шохобчалари ва контейнерлар сони ҳамда уларни жойлаштириш схемалари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2014 йилда туман марказидаги 11 та маҳаллалар ҳудудидаги 6360 та хонадон, шунингдек 41 та кўп қаватли уйлардаги 554 та хонадонларга хизмат кўрсатиш учун 3 та ахлат тўплаш шохобчасини қуриш ва уларни 6 та контейнер билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Туманимиз овулларида жорий йилда жами 110 та ахлат тўплаш шохобчалари қурилади.

Бу ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ободонлаштириш бошқармасининг хўжалик ҳисобидаги участкалари ва полигонларида фойдаланиш учун қўшимча техникалар - 3 та ахлат ташиш машинаси ва 1 та самосвал харид қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан юқоридаги қарор талабларини бажариш бўйича барча зарур чоралар кўрилиб, амалий ишлар бошланмоқда.

Айтиш жоизки, тозалик ва озодаликка эътибор бериш ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ўзбекистон Pеспубликасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни 12-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, объектларни тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этишлари, аҳоли пунктларининг санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловларнинг вақтида тўланишига кўмаклашишлари, объектларнинг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга ошириши бўйича қатор вазифалари белгилаб қўйилган. Шуларни инобатга олган ҳолда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва маҳалла фаолларини ўзаро ҳамкорликка чорлаб, қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришга чақирамиз. Зеро, ўзимиз яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳудуднинг саранжом-саришталиги ва озодалиги, атроф-муҳит мусаффолиги сиз-у бизнинг ҳамкорлигимизга боғлиқ.

Қишнинг аёзли кунлари поёнига етиб, уйғониш фасли ташриф буюрган илк кунлардан бошлаб теварак-атрофимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масаласи ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этади. Бу борада барчамиз бир бўлиб меҳнат қилсак, орасталик ва озодаликни кундалик турмуш тарзимизга айлантирсак, ҳаётимиз янада гўзал бўлади.

Анвар КАМОЛОВ,

туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

(Фото - kamolot.uz)

Янгиликни бўлишинг: