"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

МИСPАЛАPГА ЖОЙЛАЛАНГАН ҚАЛБ ҲАЙPАТЛАPИ

Ижод аҳлига эътибор берсангиз, суҳбатларида бўлсангиз қалбингизда ажиб туйғулар уйғонади. Ҳаётга теранроқ назар ташлашга, шоир ёки ёзувчи англаган ҳақиқатларни  чуқурроқ идрок этишга, гўзалликлар моҳиятини ҳис қилмоққа интиласиз. Айниқса, шеъриятга ошно бўлганингизда!

Мустақиллик йилларида туманимиз адабий  муҳитида  ўз овози, ўз фикрига эга ижодкорлар сафи ошди. Назмда, насрда ўз йўлини топиш учун интилаётган ёшлар анчагина. Моҳирахон Йўлдошева ана шундай изланувчан, интилувчан ёшлардан бир. У туманимиздаги 70-умумтаълим мактабини яқиндагина муваффақиятли тугатди. Адабиётга, шеъриятга бўлган чексиз меҳри унинг қўлига қалам тутиб, ижод завқи ила ошно қилганида у ҳали ўсмир қизалоқ эди. 12-13 ёшидан қалам тутиб, дилидаги ҳаяжон ва ҳайратларини мисраларга жойлашга интилган қизалоқ ёзганларини илк бора синфдошлари, устозлари даврасида ўқиди. Қизалоқнинг қалбидаги ҳайратлар атрофига, дўстлари қалбига кўчди, унинг шеърларини тинглаб, завқланишди. Моҳиранинг шеърий оламини кашф этганлар ҳам энг аввало дўстлари, устозлари, ўзи туғилиб-ўсган гўзал Дўрман қишлоғи аҳли бўлди. Унинг шеърлари вақт ўтган сари тиллардан тилларга, диллардан-дилларга кўчди. “Оймоможон”, “Беруний бобом” “Ўзбекистон”, “Дўрманим”, “Ота-онам” каби шеърлари ҳамқишлоқларининг қалб мулкига айланди. Ва ниҳоят иқтидорли шоиранинг илк шеърий гулдастаси “Ҳайратлар ранги” номи билан мухлислари қўлига етди.

Китобчадан Моҳирахон Йўлдошеванинг қалб ҳаяжонлари, орзу ва интилишлари, ҳайратлари акс этган шеърлари жой олган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу назмий гулдаста зукко шеърхонларга манзур бўлишига ишонамиз.


Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

Янгиликни бўлишинг: