"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

АҲОЛИ ВА ЧЕГАPАЧИЛАP ҲАМКОPЛИГИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Амударё туманидаги Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида овул ҳудудида Ўзбекистон Pеспубликасининг “Давлат чегараси” тўғрисидаги Қонунига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ҳарбий қисм билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилаяпти.

Овулда фуқаролар йиғини билан ҳарбий қисм ҳамкорлигида ҳар ойда  бир марта тадбирлар ўтказилиб, уларда овулдаги фермер хўжаликлари ишчилари, овул фаоллари ва имомлари иштирок этишаяпти. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Pеспубликасининг “Давлат чегараси тўғрисида” ги Қонунига риоя қилиш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш юзасидан кенг турда тушунчалар берилаяпти.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг июнь ойида овулнинг меҳнаткаш аҳоли пунктида ўтказилиб, унда чегара ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ишчилари, овул фаоллари ва имомлари иштирок этдилар.

Тадбирда 9202 “Д” ҳарбий қисм ходими Э.Жўрабоев ва ДХХ туман бўлими ходими У.Ҳасановлар сўзга чиқишиб, чегара ҳудудида Ўзбекистон Pеспубликасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунига қатъий риоя қилиниши лозимлиги, чегара олди ҳудудларида жамоат  хавфсизлигини таъминлаш ва давлат чегараси дахлсизлигини сақлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоат ташкилотлари ҳамда чегара ҳудудида яшовчи фуқаролар билан чегарачилар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги ҳақида  гапирдилар.

Ушбу тадбирда овул фаоллари ҳам сўзга чиқишиб, давлат чегарасини қўриқлаш, бу жойда тартиб-интизом бўлишини таъминлашга кўмаклашиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлигини таъкидладилар.

Амир Темур ОФЙ ва 9202 “Д” ҳарбий қисм ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Фазлиддин МАҲАМАДИЕВ, ҳарбий хизматчи.

Янгиликни бўлишинг: