"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ - МЎЛ ҲОСИЛ ГАPОВИ

Айни кунда Амударё туманида ғўза парваришига алоҳида эътибор берилаяпти. Шу боисдан ҳам тумандаги фермер хўжаликларида  ғўзаларни озиқлантириш ва суғориш ишлари белгиланган қоидалар асосида, аъло даражада ташкил этилмоқда.

Маҳаллий ўғит – мўл ҳосил гарови эканлигини яхши тушунган пахтакорлар маҳаллий ўғит жамғариш ишларини ҳам жадал суръатларда давом эттирмоқдалар.

Туманда шу кунгача дала бошларига  76 250 тоннадан зиёд маҳаллий ўғит ташиб чиқарилди. Бу ишда туманнинг Дўстлик, Қипчоқ, Дўрман ва Қиличбой овулларидаги фермер хўжаликлари пешқадамлик қилмоқдалар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: