"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” номли лойиҳа асосида давра суҳбати ўтказилди

2 июль куни Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” номли грант лойиҳаси доирасида “Халқаро ва миллий қонунчиликда ногиронлар ҳуқуқларининг акс эттирилиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини “Менинг оилам” газетасининг масъул котиби Алламберган Жуманиёзов кириш сўз билан очиб, лойиҳа ҳақида давра суҳбатидан кўзланган мақсад ҳақида гапирди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида фаолият кўрсатаётган ногиронларни қўллаб-қувватлаш бўлими волонтёри Муяссар Pаҳматуллаева давра суҳбати кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Шундан кейин “Менинг оилам” газетаси мухбири Озода Худойберганова, Ногиронлар жамияти аъзоси Юлдуз Каримова, коллеж ўқувчилари Чарос Очилбоева, Ҳолида Сапарниёзова, Жавлон Ортиқов, Маъмуржон Саидов ва Аббос Исмоиловлар сўзга чиқдилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: