"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Маданият бўлимида тўгарак аъзоларининг 2-чорак ҳисобот концерти ўтказилди

Маданият бўлими ва марказларида ташкил қилинган тўгаракларда ёшларга санъатнинг сир-асрорлари ўргатилиб, ижодий салоҳияти оширилмоқда. Ундан ташқари ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ютуқларини тарғиб қилиш мақсадида турли танловлар, кўргазмалар ўтказиб келинмоқда.

Туман Маданият бўлимида ҳам ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш , уларнинг ўз қобилиятларини ва истеъдодларини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Маданият бўлими ва барча маданият марказларида 19 та ҳаваскорлик тўгараклари мавжуд бўлиб, уларда 178 нафар аъзолар мавжуд.

2 июль куни туман Маданият бўлимининг концертлар залида тўгарак аъзоларининг 2-чорак ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Тўгарак аъзолари катта саҳнада якка ва жамоавий қўшиқлар, миллий чолғу асбоблари орқали куйлар ижро қилиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.  

Тўгарак аъзоларига ҳисобот концерти якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан керакли маслаҳатлар, тавсиялар берилди.

Н. Ҳайитмуродова,
Туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: