"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ТЎГАPАК ЎҚУВЧИЛАPИ СОНИ ОPТМОҚДА

Ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил кунларини мақсадли ўтказишларига эришиш мақсадида “Баркамол авлод” болалар марказидаги фан асосларини мукаммал ўргатишга ва болаларни касб-ҳунарга йўналтиришга хизмат қилувчи тўгараклар фаолияти янада кенгайтирилмоқда.

Мазкур тўгаракларга Манғит шаҳри ва шаҳарга яқин ҳудудлар ўқувчиларини тўлароқ қамраб олиш мақсадида ёз мавсуми учун алоҳида иш режа ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Марказнинг инглиз тили фани тўгарагида айни кунларда 4 та гуруҳда 48 нафар болалар шуғулланишмоқда. Машғулотларнинг интерфаол усулларда ва қизиқарли тарзда ўтилаётганлиги боис, ушбу тўгарак аъзолари сони тобора ортиб бораётир. Фаррух Pаҳимбоев, Инобат Жуманиёзова, Бахтиғалий Жапақов каби ўқувчилар эса тўгарак машғулотларида фаол қатнашиб, инглиз тили билимдонлари бўлишди. Уларга  раҳбари Маҳфуза Иброҳимова машғулотларни жуда қизиқарли тарзда ташкил қилмоқда.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: