"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАPИ БОШЛАНДИ

Овул ва маҳаллалар ёшларини  спортга кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига эришиш, ўзаро спорт маданий алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда спорт ва жисмоний тарбияни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш мақсадида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган  йигитлар орасида футбол бўйича  туман ҳокими  кубоги учун футбол мусобақаларига старт берилди.


Мусобақалар туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими,Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши  ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ва унда қўйи босқичда фаол ўйин намойиш этган 30 та овул ва маҳаллаларнинг  футболсевар ёшлар жамоалари иштирок этмоқда. Мусобақалар шу йил 1 июлдан 15 июлгача  Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Вахум стадионида ўтказилмоқда.


Ҳоким кубоги учун  спортнинг футбол тури бўйича ўтказилаётган  мусобақалар  овул ва маҳаллалар футбол жамоалари маҳорати ва  иқтидорини синовдан ўтказувчи муҳим тадбир ҳисобланади.


О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: