"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ЁЗГИ БИАТЛОН БЎЙИЧА ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН БИPИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Ақлий баркамолликка эришишда жисмоний чиниқишнинг  ўрни алоҳида. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда спорт оммавийлигига эришишга, айниқса ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларига шароитлар яратишга эътибор кучайтирилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта ташаббусида ҳам спортга алоҳида эътибор қаратилган.

Ёшларнинг ҳар жиҳатдан баркамол, юртга содиқ, юксак иродали ва ватанпарвар бўлиб улғайишида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг  ҳам муносиб ўрни бор. Ташкилотнинг туман, шаҳар ўқув спорт техника клублари ўртасида ўтказилаётган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақалар айниқса ёшларнинг эътиборини тортиб, соҳага қизиқишлари ортишига замин бўлаётир.

Шу йил 28 июнь куни ташкилотнинг  Амударё туман ўқув спорт техника клубида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан спортнинг  техник ва амалий турларидан бири бўлган ёзги биатлон бўйича Қорақалпоғистон биринчилиги мусобақасида ҳам ёш ватанпарвар ўғлонлар куч синашиб, ғолиблар аниқланди.

Мусобақада Нукус шаҳри, Амударё, Тўрткўл, Беруний, Элликқаъла, Қўнғирот, Хўжайли, Кегайли ва Чимбой туманларидаги ўқув спорт техника клублари аъзолари бўлган ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

“Биз ватанпарварлармиз” шиори остидаги мусобақа жуда қизиқарли ва қизғин курашлар билан ўтди.

Натижаларга кўра, мусобақада биринчи ўринни амударёлик, иккинчи ўринни нукуслик ёш ватанпарварлар эгалладилар.

Ғолиблик учун сидқидилдан интилган мезбон жамоа эришган натижалар бутун туманимиз ёшларини қувонтирди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: