"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Туманимизда ДХМ орқали ҳужжат топширган абитуриентлар сони 150 нафардан ошди

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишмоқда. Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар абитуриентларнинг доимий рўйхатда турган жойи, манзилидан қатъий назар қабул қилинмоқда.

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди.

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети
Бир қатор ҳужжатлар, яъни ҳар бир абитуриентдан сўраладиган 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар қисқартирилди. Энди ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади. Абитуриентлар томонидан фуқаролик паспорти, агар паспорт ёшига етмаган бўлса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 11-синф негизидаги умумий ўрта таълимни ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат  иловаси билан топширилади.

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар эса имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари лозим.

Туманимизда Давлат хизматлари маркази орқали 15 июндан бошлаб,  олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилиб олинмоқда. Айни пайтда ДХМ орқали ҳужжат топширган абитуриентлар сони 150 нафардан ошди. Ҳужжат қабул қилиш жараёни 15 июлга қадар давом этади.

Ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида ДХМлар орқали қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилган эди. Шунга кўра, туманимизда ҳам ДХМ орқали мазкур университетга 3 нафар абитуриентнинг ҳужжати қабул қилинди ва улардан 2 нафари талаба бўлишга эришишди.

Ҳурматли абитуриентлар! Олий таълим муассасалари учун ҳужжатларингизни туманимиздаги Давлат хизматлари маркази орқали топширинг ва талаба бўлишга эришинг!

Б. Саидов, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: