"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео)

Мавзуга оид фотогалерея

 

Президентимиз ташаббуси билан аҳолини намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон, қулай, шинам уй-жойлар билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли ҳудудларда муҳтож кўплаб оилалар ўз уйларига эга бўлишмоқда.

30 июнь куни Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласида ҳам 72 та оила ана шундай услубда қурилган уйларга кўчиб ўтдилар. 2 сотихлик ерга қурилган, барча қулайликларга эга уйларнинг фойдаланишга топширилиш маросими байрам тусини олди.

Тантанада туман ҳокимлиги масъул ходимлари, корхона, ташкилотлар, қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Янги, кўркам уйларга эга бўлаётган хонадонлар эгаларини туман ҳокими С.Йўлдашев қизғин табриклади.

Тантана иштирокчилари фойдаланишга топширилаётган уй-жойларда яратилган шароитлар билан танишдилар ва қурувчилар меҳнатига юксак баҳо бердилар.

Маълумот учун: фойдаланишга топширилган янги уй-жойларнинг  20 тасини “Темир бетон”, 10 тасини “ПМК-304”, 6 тасини “Гулдиёрим”, 4 тасини “Қурилиш хизмат”, 6 тасини “Чоғарақкўл қурилиш”, 16 тасини “Манғит идеал қурилиш”, 4 тасини “Глобал универсал индустрия”, 6 тасини “Санжар – Диёр билдинг” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари бунёд этишди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: