"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

62-мактабда ўқувчи қизлар ижод намуналаридан кўргазма ташкил этилди

Бешта ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларда турли тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Бу ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини янада кенгайтириш, китобларга қизиқишини ошириш, спортга ошно қилишда жуда катта аҳамият касб этмоқда.

Биз таълим олаётган 62-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёзги таътил бўлишига қарамасдан бешта ташаббусни тарғиб қилиш бўйича турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Мактабимизда Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Г.Юсупова ташаббуси билан ўқувчи қизлар қўл меҳнати билан тайёрланган ижод намуналаридан кўргазма намойиш этилди. Кўргазмага қўйилган мустақил ижод маҳсуллари миллийлик ва ўзбекона урф-одатларни акс эттирди. Тадбирда энг яхши деб топилган ижод намуналари учун ўқувчи қизлар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Кўргазма ўқитувчи ва ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Шаҳло Қуролова,
62-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: