"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

МАPАФОНЛАPДА ЁШЛАP ФАОЛ ИШТИPОК ЭТДИЛАP

27 июнь куни “Ёшлар ойлиги” доирасида туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт  бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими, туман ИИБ ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорлигида ўқувчилар ва уюшмаган ёшларни маданий-маърифий ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, оилада соғлом турмуш таризини қарор топтириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, айниқса аёл-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга оммавий равишда жалб қилиш мақсадида Манғит шаҳрининг Гурлан кўчаси бўйлаб 3 км. масофага югуриш ҳамда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида велосипедда ҳаракатланиш марафонлари ўтказилди.

Югуриш марафонида жами 490 нафар ёшлар, веломарафонда эса 24 нафар аёллар ва 53 нафар ўғил болалар иштирок этишди.

Югуриш бўйича ўтказилган марафонда ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 24-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Шуҳрат Жумабоев, 2-ўринни 70-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Нодирбек Халиллаев, 3-ўринни 4-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Отамурод Эгамдурдиев, қизлар ўртасида 1-ўринни 25-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ўғулгарак Шомуродова, 2-ўринни Амир Темур номли овулдан Тилло Шомуродова, 3-ўринни 4-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Лайло Сапардурдиевалар эгаллашди.

Веломарафон якунига кўра ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Дўрман овулидан Оғабек Аминов, 2-ўринни 30-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахзод Кенжаев, 3-ўринни Бўстон маҳалласидан Pавшанбек Қурбонбоев, қизлар ўртасида 1-ўринни “Баркамол авлод” болалар маркази ўқитувчиси Гуласал Алламбергенова, 2-ўринни 31-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Нодира Давлатбоева, 3-ўринни Беруний номли маҳалладан Наргиза Ибрагимовалар эгаллашди.

Марафонлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: