"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

БОЛАЖОНЛАP УЧУН КОНЦЕPТ ДАСТУPИ

Муҳтарам Президентимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббусининг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида белгилаб берилган бу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шу йил 24 июнь куни Чойкўл маданият марказида фаолият кўрсатаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари туманимизда ташкил этилган “Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳида дам олаётган ўқувчи-ёшлар учун концерт дастурини намойиш этишди.

Дастурдан ўрин олган шўх қўшиқ ва куйлар, кўнгилочар ўйинлар оромгоҳда мириқиб ҳордиқ чиқараётган болажонларга жуда манзур бўлди.

Ойбек БЕГИМОВ,

туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: