"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ЎPМОНЛАP – БОЙЛИГИМИЗ, УНИ АСPАБ-АВАЙЛАШ – БУPЧИМИЗДИP

Қипчоқ Давлат Ўрмон хўжалигига қарашли ўрмонзорларда ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисидаги туман ҳокимининг 25 апрель 2019 йилги 213-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалигига қарашли давлат ўрмон фонди ерларида табиий ва техноген турдаги фавқулодда вазиятларда ҳамда ўрмон ёнғинининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича дастур-режа ишлаб чиқилди. Ушбу дастур-режага асосан тумандаги ўрмон ҳудуди билан чегарадош ММТПлар, техникалар асосида фаолият юритувчи корхоналар мутахассис ходимлари ҳамда овул ва маҳаллалар аҳолиси, ўрмон хўжалиги ишчиларидан иборат шахсий таркиб тузилди.

Давлат ўрмон фонди билан чегарадош Назархон овули, Беш том, Дарё бўйи маҳаллалари, Қипчоқ шаҳарчаси ҳамда Тўлқин овулларида аҳоли вакиллари, фермер хўжаликлари, ММТПлар ишчилари билан учрашувлар ўтказилиб, ўрмонзорлар билан чегарадош ҳудудларда олов ёқмаслик, мол боқмаслик ва яшил ҳудудларни пайҳон қилмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантириш хатлари тарқатилди. 2019 йилнинг июнь ойигача 20 та ҳолатда ҳар хил турдаги қонунбузарликлар аниқланиб, жами табиатга етказилган салкам 7,5 млн. сўмлик моддий зарар ундирилди.

Ўрмон билан қопланган барча айланмалардаги ёнғин хавфсизлиги йўлаклари тозаланиб, йўлак бўйларига махсус идишларда сув тўлдирилиб, кўмиб қўйилди.

Айланмаларда ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари доимий шай ҳолатга келтирилди. Хўжалик маъмурий биносида эса навбатчилик жадвали тузилиб, ана шу жадвалга асосан доимий навбатчилик ташкил этилган.

Мақсадимиз – атрофимизни ўраб турган яшил оламни асраб-авайлаш ва янада бойитишдир.

Мақсуд НУPЕКЕЕВ,

Қипчоқ Давлат Ўрмон хўжалиги бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: