"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

МЕН – ЁШЛИКМАН!

(Монолог)

Истиқлол юртининг ҳур авлодиман,

Келажаги буюк Ватан дилбанди.

Эрк туғини тутган улуғ давлатманд,

Улуғ мамлакатнинг улуғ фарзанди –

Орзулари ёрқин келажакман мен –

Ёшликман! Буюк юрт қуражакман мен!

 

Кўҳна Хоразмга бир боқинг, ана!

Паҳлавон Маҳмуддан куч олар дунё.

Неча юз миллатлар жам бўлган дамда,

Ватаним кўзларга бўлди тўтиё!

Илдизлари теран халқдирман тенгсиз,

Ёшликман! Она Юрт пойида Денгиз!

 

Сарҳадларда бедор кечган лаҳзалар,

Мангу жаранглайди ТИНЧЛИКка қасам.

Шунчалар ёқимли тиллар, лаҳжалар,

Тотувлик тафтидан Ватанда ҳашам!

Миллатлар қалбида туғилган ишқман,

Шу ишқдан яралган ўтли қўшиқман!

 

Кўрдингизми, Юртда тенгсиз эврилиш,

Юз йиллик армонлар гулламиш бугун.

“Орол дарди” деган дунёвий ташвиш,

Ечим топаётир ечилмас тугун.

Сиёсат бобида мардона ўктам,

Ёшликман! Шаҳди зўр энг дадил қадам!

 

Президент беш улуғ имконни берди,

Бешта ташаббусга йўл очди равон:

“Икки миллион ўғил-у қизимиз энди

Санъат масканларин қилгай ошиён”

Дунё саҳналарин забт этган оним –

Болам, деб қувонгай Ўзбекистоним!

 

Иккинчи ташаббус – соғлом келажак,

Спорт билан ўтар ҳар битта куним.

Соғлик ҳоким бўлса, эл гуллаяжак,

Мангу бахтга ёрдир Ўзбекистоним!

Ватан байроғини баланд кўтарган

Куч-қудрат ўзимман, қалқон ўзимман!

 

Компьютер илмини пухта эгаллаб,

Ўқиб-ўрганмоқлик – олтин қоида.

Жаҳолатга қарши маърифат қўллаб,

Маънавият туғин тутиб қўлимда,

Олдинга интилиб яшагувчи мард –

Ёшликман! Замонга ҳамнафас, жўмард!

 

“Ҳар битта ҳудудга бир миллион китоб”,

Тўртинчи ташаббус моҳиятидир.

Шарҳ этиб ёзсанг гар барин бобма-боб,

Мағзи баркамоллик тарбиясидир.

Болажоним, деган онажонимнинг, –

Боласиман ўктам Ўзбекистоннинг!

 

Аёлга эҳтиром ҳамда эътибор –

Бешинчи ташаббус аро мужассам.

Бундайин ғамхўрлик, айтинг, қайда бор

Зоти карималар тинч ва хотиржам!

Аёлни, Онани асрамоқ – қарзим,

Ватан олдидаги бурч ила фарзим!

 

Ватаним ўрни бор кенг жаҳонларда,

Йўл босиб подшоҳлар неча минг фарсаҳ,

Бишкек саммитига келган онларда

Ўзбекистон учун чалдилар қарсак!

Тафаккур дунёси буюк Ўғлонман –

Ёшликман! Эрк деган улуғ туғёнман.

 

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: