A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_session20a52ff769db2dd5101eefe2b8114f58efa2b83b): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ЎТКИP ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАPИ ЁЗ МАВСУМИДАГИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ЎТКИP ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАPИ ЁЗ МАВСУМИДАГИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Ҳозирги вақтда аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши, қишлоқ ва шаҳарлар қиёфасининг тубдан ўзгариши ва маданият юксалганлиги туфайли кўпгина юқумли касалликлар йўқолиб кетди. Бироқ шунга қарамай, ёз фаслининг иссиқ кунлари бошланиши билан аҳоли орасида ўткир юқумли касалликлари кўплаб учрай бошлайди. Ўткир юқумли ичак касалликларини турли микроорганизмлар келтириб чиқаради. Айниқса, ичбуруғ, сальмонеллёз, қорин тифи, ичак таёқчалари, ботулизм, ротовируслар ва бошқа микроблар ташқи муҳит объектларида ҳам кўпайиб касаллик қўзғатади.

Аксарият ҳолларда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, атроф-муҳит, яъни тупроқ, ҳаво, сувларни ифлослантириш, юз-қўлларни совунлаб ювмаслик, қўлни ювмасдан овқатланиш ўткир юқумли ичак касалликлари микробларининг кенг тарқалишига имкон беради. Ўткир ошқозон-ичак касалликларини халқимиз “ифлос қўллар касаллиги” деб бежиз айтишмаган. Чунки микроблар бемор одамнинг нажаси, сийдиги билан атроф-муҳитга тушиб, тупроқ, сув, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, турли асбобларни, болалар ўйинчоқларини озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, сут, ширинликлар ва бошқаларни ифлослаб, касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Микроблар тушган сув, сут, яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган тайёр овқатларни, сабзавотлар ва меваларни истеъмол қилган одамларнинг касалланиши турган гап. Шу билан бирга ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларнинг тарқалишига пашшалар ҳам сабабчи бўлади. Ёз ва куз ойларида улар оёқларида турли микробларни ташиб, усти очиқ қолган озиқ-овқатва мева-сабзовот маҳсулотларни зарарлайди.

Касалликнинг бирламчи белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ичнинг суюқ ва тез-тез кетиши, баъзида нажасда қон бўлиши билан кечади. Касаллик болаларда оғир кечади. Ичнинг тез-тез ва суюқ кетиши тананинг сувсизланишига ҳамда бошқа оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Агарда яқинларингиз ва ёш болаларингизда юқоридаги келтирилган ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор келгунга қадар беморга регидрон ва бошқа тузли эритмалар ёки оддий қайнатилган сув беринг.

Касалликни юқтирмаслик учун сувни қайнатилган ҳолда ичиш керак. Қўлни овқатланишдан олдин ва ҳожатхонадан кейин совунлаб ювишга одатланиш лозим. Хўл меваларни ювиб истеъмол қилиш, тез бузиладиган овқат маҳсулотларини музлаткичларда сақлаш мақсадга мувофиқ. Чўмилиш хавзаларидаги сувнинг тозалигига ҳамда чўмилиш жараёнида сув ютмаслик керак. Шу билан бирга идиш-товоқларнинг ювилишига, пашшаларнинг кўпайишига йўл қўймасликка эътибор бериш даркор.

Ушбу тавсияларга амал қилсангиз, ўткир юқумли ичак касалликларидан сақланасиз ва оила аъзоларингизнинг ҳам саломатлигини муҳофаза қилишга муваффақ бўласиз.

Г.ТАЖИБОЕВА,
туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудираси,

олий тоифали эпидемиолог.

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_session20a52ff769db2dd5101eefe2b8114f58efa2b83b

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: