"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди

“Ёшлар ойлиги” доирасида туманимизда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан турли тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.  Бу тадбирларда туманимиз ёшлари фаол иштирок этишмоқда.

20 июнь куни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, БЎСМ, Мудофаа ишлари бўйича туман бўлими ҳамда Маънавият-маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда бўйича 13-14 ёш тоифасидаги спортчи қизлар ўртасида спортнинг гимнастика тури мусобақа ўтказилди. Мусобақада гимнастикачи қизлар ўз маҳоратини намойиш этиб, турли чиқишлар қилдилар.  Энг маҳоратли деб топилган 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Йўлдошева 1-ўринни, 30-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Дурдона Байрамгулиева 2-ўринни, 16-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Сабрина Ялғошева 3-ўринни қўлга киритишди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

 Ҳамида Pажабова,
БЎСМнинг теннис бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: