"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“СОҒЛОМ АЁЛ” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018йил 10 майдаги 352-сон “Қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик тиббий ёрдам хизматлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Соғликни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги 11-02/260 рақамли кўрсатма хати ижросини таъминлаш,  амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан  жойларда туғиш ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш мақсадида туманимизда 2019 йил  3 июнь ва  6 июль кунлари оралиғида  умумий амалиёт шифокорлари, тор соха мутахассислари иштирокида “Соғлом аёл” ойлиги ўтказилмоқда.  Тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва ҚВПларда умумий амалиёт шифокорлари, акушер-гинекологлар билан биргаликда ҳомиладорликка мутлақ ва нисбий монелеги бор аёллар рўйхати бўйича “Соғлом аёл ойлиги”  ойлик  тармоқ режаси асосида профилактик тиббий кўрик ва соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Соғлом аёл” ойлигини ўтказиш учун бирлашма маъмурияти томонидан барча шарт-шароитлар яратилган.

Шу кунгача жами 9041 нафар аёл профилактик тиббий текширувдан ўтказилди. Шундан 8201 нафари туғиш  ёшидаги, 1402 нафари экстрагенитал касаллик аниқланган туғиш ёшидаги аёллардир. 1409 нафар аёлга амбулатор даво тавсия қилиниб,  109 нафар аёлга стационарда даволанишлари учун зарур чоралар кўрилди.

Соғломлаштириш ойлигида  мутахассислар томонидан исталмаган туғруқнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ўсмир қизлар тиббий кўриги натижаларига кўра 148 нафар қизларга амбулатор даво чоралари тавсия этилди.

“Соғлом аёл” ойлигининг ўтказилишидан  кўзланган мақсад, мазмун ва  моҳияти  тўғрисида умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалар томонидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Аёл-қизларимиз – оиламиз фаришталари, соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтирувчи ва тарбияловчилардир. Демак, ҳар бир аёл ўз соғлигига эътибор берар экан, бу баркамол авлод келажагига эътибор, соғлом келажак учун масъулият ҳисси билан яшаш деганидир. Мен шифокор  сифатида туманимиздаги ҳар бир аёл-қиз “Соғлом аёл” ойлигида фаол иштирок қилиб, саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказишини ва она Ватан, жамият олдидаги ўз бурчини адо этишини тавсия қиламан.

Ж. ЯВКАШЕВ, туман тиббиёт бирлашмаси

саломатлик маркази мудири.

Янгиликни бўлишинг: