"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ

Илм-у маърифат ҳамиша мамлакат равнақининг асоси саналган. Қаерда илму фанга, маърифатга эътибор кучли бўлса, ўша юрт қудратли бўлади. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бу борада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимиз таълим тизимида янги саҳифа очди. Айниқса, юртимизнинг иқтидорли, истеъдодли, изланувчан ёшлари эришган ҳар бир муваффақияти ҳамиша эътироф этилади, рағбатлантирилади. Бу Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисида”ги Низомида ҳам ўз аксини топган.

Низомга асосан туманимиз умумтаълим мактабларини тугатаётган ёшлар орасида икки нафари олтин медал билан тақдирланди.

Айни кунларда барча умумтаълим мактабларида 11-синфларни битирган йигит-қизлар қўлларига етуклик аттестати топширилмоқда.

70-сонли мактабда бундай тадбир ҳақиқий байрам тусини олди. Унда битирувчилардан ташқари уларнинг ота-оналари, мактаб ўқитувчилари иштирок этдилар.

Мактабда барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиш билан чегараланиб қолмай, жамоат ишларида ҳам фаол қатнашган, “Юрт келажаги”, “Йил сардори”, “Ёш китобхон” каби танловларда фахрли ўринларни эгаллагани, иқтидори инобатга олинган ҳолда 23 нафар битирувчилар орасида Сетора Аҳмедова олтин медаль олишга муввафақ бўлди. Бу унинг устозларини, ота-онасини ва мактаб раҳбарларини жуда қувонтириб юборди.

Аттестат топшириш маросими сўнгида мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Мактабни олтин медаль билан тугатишдек бахтга мушарраф бўлганларнинг бири 69-сонли мактаб битирувчиси Лайло Бозорбоева бўлди.

Шу боисдан ҳам мактабда битирувчиларга аттестат топшириш маросими улкан байрамга айланиб кетди.

Лайло Бозорбоева барча фанлардан ҳам аъло баҳоларга ўқиди. Айниқса, рус тили фани ўқитувчиси Ўктам Матназаров унинг иқтидорини англаб, ўз фанидан алоҳида шуғулланди, мураккаб тилни мукаммал ўзлаштиришига интилди. Натижада Лайло жорий ўқув йилида фанлар олимпиадасининг қуйи босқичларида рус тили фани бўйича ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида ҳам қатнашиб, совриндор бўлди. Шунингдек, “Аждодлар мероси – келажак пойдевори”, “Йил сардори”, “Юрт келажаги” танловларида ҳам қатнашиб, ўз иқтидорини намойиш эта олди.

Мактабни битириб, қўлларига аттестатини олаётган 39 нафар битирувчилар мактаб кутубхонасига  40 тадан зиёд бадиий-илмий китобларни совға қилишди.

Битирувчиларга аттестат топшириш маросими мактаб қошида ташкил этилган “Гулғунча”тўгараги аъзоларининг бадиий чиқишларига уланиб кетди.

Маълумот учун 3 сонли, 30 сонли, 73 сонли мактабларнинг ҳам бир нафардан ўқувчилари кумуш медалга сазовор бўлишди.

О.PАЖАБОВА.

 

Янгиликни бўлишинг: