"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

АМУДАPЁЛИК ҒАЛЛАКОPЛАP 7300 ТОННАГА ЯҚИН ҲОСИЛ ТОПШИPИБ, ШАPТНОМАВИЙ PЕЖАНИ ОPТИҒИ БИЛАН БАЖАPДИЛАP(Видео)

Ўзбекистон Pеспубликаси мустақилликка эришгунига қадар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги пахта етиштиришга йўналтирилган эди. Шу даврда экин майдонларимизнинг қарийб 90 фоизигача пахта экилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, деярли ҳеч қандай алмашлаб экиш бўлган эмас. Ернинг фақат битта мақсадда бешафқат ишлатилиши тупроқнинг кучсизланиб қолишига олиб келди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда пахта экиладиган майдонлар икки баравар қисқартирилди. Натижада мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга замин яратилди.

Илгари халқимиз эҳтиёжи учун зарур бўлган дон собиқ иттифоқнинг бошқа Pеспубликаларидан олиб келинган бўлса, мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқининг донга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, аҳоли учун қўшимча томорқа ерлари ажратиб берилди ва хўжаликларда ғалла етиштиришга эътибор кучайтирилди.

Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон нафақат ўзини ўзи ғалла билан таъминловчи, балки, уни экспорт қиладиган давлатлар қаторига кирди.

Мамлакатимизда эришилган бундай ютуқларда туманимиз меҳнаткашларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Мана бир неча йилдирки, туманимизда фаолият кўрсатаётган 300 дан зиёд фермер хўжаликлари ғалла етиштириш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб келишмоқда. Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилди.

Бу йилги меҳнат зафарига тупроқ ва иқлим шароитимизга мос ғалла навларининг яратилгани, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш борасида олиб борилган илмий изланишлар муҳим асос бўлди. Яратилаётган истиқболли навлар, фермерларнинг фидокорона меҳнати, ғалла етиштиришдан манфаатдорликнинг ортиши, моддий техник базанинг мустаҳкамланиши ҳамда бу ишларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани соҳани жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

2019 йил ҳосили учун ўтган йилнинг куз ойларида туманимизда 328 та фермер хўжаликларида 3 минг 350 гектар ерга кузги буғдой экилган эди. Илғор ва тажрибали ғаллакорларимиз буғдойни экишдан бошлаб, уни агротехника қоидалари асосида парваришлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширдилар.

Вегетация даврида буғдой майсалари бир неча марта қондириб суғорилди. Кузги буғдой экинларини суғориш ишларини тўғри ташкил қилиш мақсадида суғориш отрядлари ташкил этилиб, бу ишга фермер хўжаликлари сувчилари жалб этилди.

Ғаллани озиқлантириш даврида ҳар гектар ерга 5 тоннадан маҳаллий ўғит берилди. Шу билан биргаликда бегона ўтларга қарши гербицидлар ишлатилди ва зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилди.

Ҳамжиҳатликда бажарилган бу каби агротехник тадбирлар ўз самарасини берди. Далаларимизда кўзланган даражадаги буғдой ҳосили етиштирилди.

Буғдой ўрим-йиғими бошланишидан олдин туман бўйича 13 та отряд ташкил этилиб, уларга биттадан комбайнлар бириктирилди. Шунингдек, ўрим-йиғим мавсумида жами 150 тадан ортиқ, шу жумладан, 58 та ташиш техникаларидан самарали фойдаланилди.
Жорий йилнинг 18 июнь куни туманимиз ғаллакорлари давлат хирмонига 7 минг 295 тонна буғдой ҳосилини топшириб, ўзларининг шартномавий режаларини муваффақиятли адо этдилар.
Бу йил ғалла етиштиришда Қиличбой, Тўлқин ва Бўзёп овулларидаги фермер хўжаликлари пешқадамлик қилдилар.
Ўндан ортиқ фермер хўжаликлари ҳар бир гектар ердан 60-70 центнердан ғалла ҳосили олишга эришдилар.
Айни кунда туманимизда ҳосилдан бўшаган далаларни пешма-пеш шудгорлаш, такрорий экин экиш ишлари амалга оширилаяпти. Шу кунгача минг гектардан ортиқ ер шудгор қилинди ва 800 гектар ерга такрорий экинлар экилди.
Фурсатдан фойдаланиб, миришкор деҳқонларимизни меҳнатдаги ютуқлари билан табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилайманиз.
Хирмонингизга барака, азиз ғаллакорлар!

 

Янгиликни бўлишинг: