"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ЭКИНЛАPНИ ВАҚТИДА ОЗИҚЛАНТИPИШ ҲОСИЛДОPЛИКНИ ОШИPАДИ

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш, юқори ҳосилдорликка эришишда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш муҳим ўрин тутади.  
Ғалла ва пахта ҳосилдорлигини ошириш учун уларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш, қондириб суғориш каби тадбирларга туманда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ғалла ва пахта майдонларига “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ туман филиали томонидан  керакли ўғитлар, кимёвий воситалар муддатида етказиб берилиб, зарур хизматлар кўрсатилмоқда.  
Туманда  ғалла экилган  3350 гектар майдонга биринчи озиклантириш даврида гектарига  200 кг.дан 670 тонна азотли ўғитлар етказиб берилди. Иккинчи озиклантиришда гектарига 250 кг.дан 837,5 тонна, учинчи озиклантиришда эса гектарига 150 кг.дан жами 2010 тонна    азотли ўғитлар сарфланди.
Шунингдек, 15250 гектар пахта  майдонининг ҳар гектарига ўртача 50 кг.дан жами 762,5 тонна  миқдорда калийли, ҳар  гектарига ўртача 174 кг.дан жами 2715,6 тонна фосфорли ўғит сарфланди. Пахтани биринчи, иккинчи ва учинчи озиқлантиришда ҳам етарли миқдорда азотли ўғитлар ва кимёвий воситалар берилди.
“Агрокимёҳимоя” ҲАЖ туман филиали томонидан туманимиз аҳолисига ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун “Аъло хизмат” отряди ташкил этилди. Бу отряд томонидан фермер хўжаликларидан ташқари, туман аҳолисининг томорқа ерларида ҳам буюртма асосида кимёвий воситалар билан зараркунандалар ва ҳашаротларга қарши курашиш ишлари йўлга қўйилди.


  К.БОБОЖОНОВ, “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя”

ҲАЖ туман филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: