"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ёшлар ижодидан

Онажоним

Оқлагайман сутингизни,

Ёруғ қилай юзингизни.

Қувонтириб ўзингизни

Онажоним, жоним онам!

Оқила, доно қиз бўлай,

Ватанимга хизмат қилай.

Муродингиз ҳосил қилай,

Онажоним, жоним онам!

Сарвиноз Отажонова.

Обод шаҳрим

Обод турмуш йўлида

Обод бўлган кўчалар.

Ёришиб тун қўйнида,

Ойдай тўлган кўчалар.

Маржондай чироқлари,

Дарахтлари соябон.

Шаҳримнинг ҳар ёқларин,

Суюб, қучади осмон.

Ободон эл, обод эл –

Она шаҳрим омон бўл!

Гўзалой НУPИМБЕТОВА.

Эгизаклар

Соғлом бола йилида,

Эгизаклар туғилар.

Ҳасан-Ҳусан-у ҳамда,

Юлдузой ва Қундузлар.

Улғаяр эгизаклар,

Ҳур Ватан ардоғида.

Кўнгилларни безаклар,

Гул очиб эл боғида.

Нурлан ЖАДИГЕPОВ, 36-мактаб ўқувчиси.

Болалик

Болалик подшоҳликдир,

Болалик беғамликдир.

Болалик тотли давр,

Умрга мазмун берар у.

Болалик қайтиб келмас,

Ундан ширин дам бўлмас.

Болалик сурурига,

Одамзод ҳеч ҳам тўймас.

Соҳиба PАЖАББОЕВА,

55-сонли мактаб ўқувчиси.

Соғлом бола

Юртбошимнинг фарзандлари,

Келажагим дилбандлари.

Фикрлари уйғоқ бола,

Соғлом бола, соғлом бола.

Куч-қувватга тўлиб-тошган,

Ақллари теран бола.

Шўхликлари дарё-дарё,

Соғлом бола, соғлом бола.

Ҳар жиҳатдан камол топган,

Орзулари олам-олам.

Шошаётир дунё томон,

Соғлом бола, соғлом бола.

Тилларида Ўзбекистон,

Дилларида Тинчлик, Дўстлик.

Фикрлари доно-доно,

Соғлом бола, соғлом бола.

Умримизнинг ғунчалари,

Ўқишлари аъло-аъло.

Ҳаётимиз мазмунлари –

Соғлом бола, соғлом бола.

Зуҳра Аҳмедова,

55-сонли мактаб кутубхонаси мудираси.

Тарихдан сўзласам

Асрлардан асрларга ўтиб келган қалъалар,

Қирғинларнинг азобини ортиб келган қалъалар.

Боболарим униб-ўсган табаррук масканлар бу –

Гоҳо ишқ деб, озодлик деб вайрон бўлган қалъалар.

Барчасида сўнгсиз азоб-уқубат бор, фироқ бор,

Ишқ номидан айтайинми, "Назлим сулув” қалъасин.

Мозийларда сирли қолган "Гавур”, "Ёмпиқ” қалъалар,

Ҳатто ишқ деб барбод бўлган "Гулдурсун”нинг қалъаси.

Юлдуз ЮСУПОВА, Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси.

Кутиш азоби

Тан оламан... Ўғирладим.

Вақт, имконни.

Шунча кутдим, кун сарғайди...

Қорлар ёғди.

Баҳор келди, қор эриди,

Куртак чиқди.

Ва ниҳоят... Мен қўмсаган,

Нидо келди.

- Сен ўғрисан!... - Ва бу тўғри.

Мен бош эгдим.

Бу сас эмас...

Умрдан нидо!

Бу эмас - мен кутган овоз!

Бекатдаман... Поезд келмас,

Куз келади.

Сарғаяди қўлимдаги эски қоғоз.

Бекатдаман... совуқ... аммо -

Қорсиз илк қиш,

Қарға кетди, баҳор келди...

Бекатдаман...

Поезд келди... Лекин баҳор...

у кечикди...

Pельсда ётар - жонсиз тана...

Мен йўқотган Вақт.

Мен ўғриман...

Сирож ОЛИМОВ.

Янгиликни бўлишинг: