"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“ҚАЛДИPҒОЧ” ЁЗГИ БОЛАЛАP ОPОМГОХИДА КОНЦЕPТ ДАСТУPИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ.

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этилган “Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳида жорий йилги ёзги таътил даврида туманимизнинг 500 нафар ўқувчи ёшлари ҳордиқ чиқаришлари режалаштирилган эди.

Айни кунларда 100 нафар болажонлар мазкур масканда кўнгилли дам олишмоқда.

Оромгоҳда болаларнинг вақтини мазмунли ва мақсадли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.

Турли спорт ва касб-ҳунарга йўналтирилган тўгараклар, бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида болаларнинг иқтидорини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йил 20 июнь куни оромгоҳда дам олаётган болалар учун Қангли маданият марказида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастуридан жой олган тенгдошларининг бахтли болалик, она диёр, болажон халқимизни улуғловчи куй-қўшиқларини оромгоҳда дам олаётган болалар мириқиб тинглаб, кўнгилли дам олдилар, жўровоз бўлиб куйлаб, иқтидорларини намойиш этдилар.

Ойбек Бегимов,

туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: