"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

БУТУНЖАҲОН ДОНОPЛАP КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

2005 йилдан бери 14 июнь Бутунжаҳон донорлар куни сифатида нишонланади.

Бу ихтиёрий ҳаракат – донорлик туфайли ҳар йили миллионлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Тоза – хавфсиз қон бебаҳо бойликдир. Боиси кутилмаган табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, касалликлар туфайли тоза қон компоненларига эҳтиёж кутилмаганда рўй бериши мумкин. Шундай дамларда беғараз донорлик туфайли яратилган заҳира бемор ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам қон банки бўлими фаолият юритади ва унда шошилинч ҳамда режали беморларга қон ва унинг компонентларини қуйиш, сақлаш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бўлимда 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, шунингдек, беғараз донорлар иштирок этдилар. Донорларга Қизил ярим ой жамияти туман бўлими томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: