"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Ғалла ўрим-йиғими жадал давом этмоқда

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ғалла ўрим-йиғими қизғин тарзда давом этмоқда. Туманимизда ҳам ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилмоқда ва ризқ-рўзимиз бўлган ғалла нест-нобуд қилинмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олинмоқда.
Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 3 минг 350 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, барча агротехник қоидалар ўз вақтида бажарилганлиги туфайли мўл ҳосил етиштирилди. Фермер хўжаликлари томонидан давлатга шартномавий дон сотиш режаси 6695 тоннани ташкил этади. Ғалла ўрим-йиғимини тизимли олиб бориш мақсадида мавсум бошланишида  13 та отряд ташкил этилиб, ушбу отрядларга 35 та юк автомашиналари, 58 та транспорт тракторлари, 92 та тиркамалари, ёқилғи ташиш воситалари, шунингдек, ҳар бир отрядга кўчма таъмирлаш устахоналари ҳамда масъул ходимлар бириктирилди. Ундан ташқари, ишчилар ва механизаторларнинг вақтида дам олиши ва овқатланишлари учун барча шароитлар яратилди.

"Тахиатош-дон маҳсулотлари” ҳиссадорлик жамиятининг "Манғит-дон” филиалига қарашли Қипчоқ дон қабул қилиш масканида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда. Бу ерга фермер хўжаликлари томонидан кунига 750-830 тоннадан дон топширилмоқда. Бириктирилган транспорт тракторлари ва юк автомашиналари томонидан ташиб келтирилаётган ҳосил бетўхтов қабул қилинмоқда. Ундан ташқари улар белгиланган ўринларда тўкиб қуритилиб, тозалаб олинмоқда.

Илғор хўжаликлардан “Pажабова Баҳор”, “Йўлдошев Анвар”, “Жумабоев Жўллибой”, “Эшниёзов Йўлдош” фермер хўжаликлари  эса белгиланган 22 центнер ўрнига 30 центнердан топшириб,  режани ортиғи билан уддалашди. Ғалла экилган 328 фермер хўжаликдан 130 таси муддатидан олдин давлат шартномасини бажаришга эришди.

Бу йил далаларда ҳосил мўл. Миришкор деҳқонлар меҳнати эвазига етиштирилган ғалла уюшқоқлик билан йиғиб олиниб, давлатга уруғлик заҳираси билан бирга яна режадан ташқари 3500 тонна топшириш режалаштирилмоқда.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: