"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ЯХШИ ПАPВАPИШ – МЎЛ ҲОСИЛ ГАPОВИ

Ёз кунларининг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган амударёлик пахтакорлар ғўза парваришида катта муваффақиятларга эришмоқдалар.
Туман бўйича жами 15269 гектар майдонда парвариш қилинаётган ғўза ниҳоллари ҳозирги кунда юқори ривожланиш босқичига ўтаяпти. Айни пайтда яхши парвариш қилинаётган ғўзаларнинг 5-6 та чинбарг чиқарганига, айрим далалардаги ғўзаларнинг эса гулга кираётганига ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Шу кунгача туман бўйича 16510 гектар майдондаги ғўза қатор оралари тўртинчи бор культивация қилинди.

Тез кунлар ичида туманда ғўзани дастлабки суғориш ишлари ҳам бошлаб юборилади.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: