"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

АМУДАPЁЛИК ҒАЛЛАКОPЛАP 7300 ТОННАГА ЯҚИН БУҒДОЙ ТОПШИPИБ, ШАPТНОМАВИЙ PЕЖАНИ ОPТИҒИ БИЛАН БАЖАPДИ

2019 йил ҳосили учун ўтган йилнинг куз ойларида туманимизда 328 та фермер хўжаликларининг 3350 гектар ер майдонига буғдой экилган эди.

Илғор ва тажрибали ғаллакорларимиз буғдойни экишдан бошлаб, уни агротехника қоидалари асосида парваришлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширдилар.


Буғдой ўрим-йиғим бошланишидан олдин туман бўйича 13 та отряд ташкил этилиб, уларга биттадан комбайнлар биркитирилди. Шунингдек, ўрим-йиғимида мавсумида жами 150 тадан ортиқ, шу жумладан 58 та ташиш техникаларидан самарали фойдаланилди.


Жорий йилнинг 18 июнь куни туманимиз ғаллакорлари давлат хирмонига 7295 тонна буғдой ҳосилини топшириб, ўзларининг шартномавий режаларини муваффақиятли адо этдилар.


Бу йил ғалла етиштиришда Қиличбой, Тўлқин ва Бўзёп овуллардаги фермер хўжаликлари пешқадамлик қилдилар.


Чойкўл овулидан “Юлдашев Анвар”, Тўлқин овулидан “Амударё соҳили” фермер хўжаликлари ҳар бир гектар ердан 70 центнердан ғалла ҳосили олишга эришдилар. Шунингдек, Бўзёп овулидан “Айтбой Отахон”, “Ўрта қалъа” овулидан “Исмоилов Элдорбек” ва Бобур номли овулдан “Абдулла” фермер хўжаликлари ҳам ҳосилдорлигини 60-62 центнерга етказишга муваффақ бўлдилар.


Айни кунда туманимизда ҳосилдан бўшаган далаларни пешма-пеш шудгорлаш, такрорий экин экиш ишлари амалга оширилаяпти. Шу кунгача минг гектардан ортиқ ер шудгор қилинди ва 800 гектар ерга такрорий экинлар экилди.


Мен фурсатдан фойдаланиб, миришкор деҳқонларимизни меҳнатдаги ютуқлари билан табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилайман.


Хирмонингизга барака, азиз ғаллакорлар!

Ислом МАТКАPИМОВ,
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: