"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

СПОPТ БИЛАН СОҒЛОМ ҲАЁТ САPИ!

Туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Втанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши,  туман Тиббиёт бирлашмаси, туман маданият бўлими, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  касаба уюшмаси туман Кенгаши, Амударё телевидениеси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 12 июндаги Қўшма қарорига асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашига қарашли ташкилотларда ишловчи ходимларни, касаба уюшма аъзоларини маданий-маърифий ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, айниқса аёл-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга оммавий равишда жалб қилиш, бу борада тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек мазкур ташкилотларда спортнинг волейбол, шахмат, шашка, мерганлик бўйича спорт турларини янада ривожлантириш ҳамда мусобақанинг туман биринчилиги босқичларини юқори савияда ўтказиш мақсадида 2019 йил 16 июнь куни Нукус давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейида кенг миқёсли спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Қизғин ва дўстона беллашувлар асосида ўтган мусобақаларда волейбол спорти бўйича эркаклар ўртасида 1-ўринни туман ҳокимлиги меҳнат жамоаси, 2-ўринни Қипчоқ ҳудуди жамоаси, 3-ўринни “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши жамоаси эгаллади.

Аёллар ўртасида бўлиб ўтган волейбол спорти мусобақаларида 1-ўринни Хитой ҳудуди жамоаси, 2-ўринни Манғит шаҳри ҳудуди жамоаси, 3-ўринни эса туман ҳокимлиги жамоаси эгалладилар.
Эркаклар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ходими Исмаил Ибрагимов 1-ўринни, туман ҳокимлиги ходими Акбар Хўжамурадов 2-ўринни, давлат солиқ инспекцияси ходими Икром Хўжамуратов 3-ўринни эгаллашди.

Аёллар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида эса “Оила маркази” мутахассиси Хуснида Абдураҳманова 1-ўринни, Юқори қишлоқ МФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Дилдора Кенжаева 2-ўринни, Хитой ОФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Pоза Полвонова 3-ўринни эгалладилар.

Эркаклар ўртасидаги шашка спорти мусобақаларида Давлат солиқ инспекцияси ходими Икром Хўжамуратов 1-ўринни, туман ҳокимлиги ходими Акбар Хўжамуратов 2-ўринни, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими ходими Ҳидоят Султонов 3-ўринни эгалладилар.

Аёллар ўртасида бўлиб ўтган шашка спорти мусобақаларида “Оила маркази” раҳбари Гулшод Юсупова 1-ўрин, Қипчоқ ОФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Зулфия Матёқубова 2-ўрин, Гулзор МФЙ мутахассиси Дилдора Мирзалиева 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

Ўқ отиш – мерганлик бўйича мусобақаларда “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ходими Бахтиёр Саидов 1-ўринни, шу ташкилот ходими  Зафар Сабиров 2-ўринни, Давлат солиқ инспекцияси ходими Pавшанбек Ариков 3-ўринни эгаллашди.

Дарте аёллар мусобақасида эса туман ҳокимлиги мутахассиси Гулзода Эшимбетова 1-ўринни, “Оила маркази” раҳбари Гулшод Юсупова 2-ўринни, туман ҳокимлиги мутахассиси Гавхар Чимбайчиева 3-ўринни эгалладилар.
Мусобақа қатнашчиларининг барчаси ташкилотчилар томонидан дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

М.ХАЛИЛЛАЕВА

Янгиликни бўлишинг: