"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ФЕPМЕP ХЎЖАЛИГИДА МЎЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ ЕТИШТИPИЛДИ

Жорий йилда Амударё туманида барча қишлоқ хўжалиги экинлари қатори ғалла экинига ҳам алоҳида эътибор берилди. Кузги буғдойнинг ўз вақтида, юксак агротехника қоидалари асосида парвариш қилинганлиги туфайли далаларда мўл ғалла ҳосили етиштирилди.

Айни кунда тумандаги барча фермер хўжаликлари далаларида ғалла ўрим-йиғими уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Туманнинг “Боғ” маҳалласидаги Ўрозбой Шеримбетов раҳбарлик қилаётган “Шеримбетов Асад” фермер хўжалиги ишчилари 12 гектар майдондаги ғаллани қисқа фурсат ичидаёқ ўриб-йиғиб олиб, давлат хирмонига 36 тонна “қирмизи дон” топширишга ва бу борадаги шартномавий режаларини муваффақиятли адо этишга муваффақ бўлдилар.

Буғдой ўрим-йиғимида комбайнчи Қудрат Холниёзов, тракторчи Отабек Юсуповлар намунали меҳнат қилдилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: