"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқишга қабул қилиш бўйича имтиёзлар ҳақида тушунча берилди

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлар ва ногиронлиги бўлган ёшларга кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Ногиронлиги  бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни махсус касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш тизимини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

12 июнь куни Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг туман бўлинмаси билан ҳамкорликда мазкур низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июнь кунги 417-сонли Қарорини ногиронлиги бўлган ёшларга кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашув ўтказилди.  Ногиронлар жамиятининг туман бўлинмаси раҳбари Н.Холбоева, Иттифоқ қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази” туман волонтёри М.Pаҳматуллаевалар иштирок этган учрашувда Президентимиз томонидан ногиронлиги бўлган ёшларга берилаётган имкониятлар,  бундан самарали фойдалана билиш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июнь кунги 417-сонли Қарорига асосан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни кўшимча давлат гранти квоталари асосида ўкишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом бўйича кенг тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномага эга бўлган ногиронларнинг ҳужжатларини олий таълим муассасасига топшириш тартиби ва бошқалар батафсил тушунтирилди.

Учрашувда ёшлар кенг тушунча ва етарли маълумотларга эга бўлдилар.


 М. Ўрозимбетов,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: