"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

“Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси доирасида футбол мусобақаси ўтказилди

Ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида республиканинг барча ҳудудида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳар ойда “Барчаси ўз қўлингда” шиори остида тарғибот декадаси – ўн кунлиги тадбирларини ўтказмоқда.  Тадбир доирасида назоратсиз  қолган вояга етмаган ёшлар ўртасида якка суҳбатлар, тушунтириш ишлари, тиббий кўрик ва тунги рейдлар, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

14 июнь куни туманимизда ҳам мазкур декада  доирасида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман ИИБ ҳамкорлигида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақага ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар жалб этилди. Унда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан кафилликка олинган ёшлар ҳам фаол қатнашишди.

Қизғин ўтган мусобақа ғолиблари  ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.


Д.Абдураҳмонова.

Янгиликни бўлишинг: