"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Номуносиб ҳаракат – инсон шаънига доғ туширади

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туман бўлими ходимлари томонидан 2013 йил давомида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июль кунги 291-сонли "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2002 йил 28 ноябрь кунги 415-сонли «Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти ишларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2006 йил 21 апрель кунги 331-сонли «Молия-иқтисод, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари талабларининг бажарилишини таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.

Бўлим томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида жами 28 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Шундан 21 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди ва 7 ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Хусусан, бўлим томонидан туман ҳудудида яширин цехлар қуриб, ундан олинган сифатсиз маҳсулотларни аҳолига тарқатишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида 2013 йил давомида жами 13 та яширин цехлар аниқланиб, бу ҳолатлар бўйича 8 жиноят иши ва 5 маъмурий иш қўзғатилди. Улардан 4 ҳолатда жувозларда пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариш билан шуғулланганлиги учун жиноят ишлари қўзғатилди. 5 ҳолатда эса пахта толасидан чигитни ажратиб оладиган цехни ноқонуний ишлатганлик аниқланди.

Департаментнинг асосий вазифаларидан бири - чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишига қарши курашиш борасида ҳам фуқаролар йиғинлари, бозорлар ва бошқа жойларда тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан, айрим фуқаролар чет эл валюталарининг олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланиб келишган. Натижада 2 нафар фуқаро жиноий жавобгарликка ва яна 2 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилдилар. Бу ҳаракатлари билан уларнинг айримлари жиноятчи деган ном олдилар, айримлари эса маъмурий жарималар тўлашга мажбур бўлдилар.

Бундан бошқа ҳам анча ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Фуқароларимиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушуниб, жиноятга жазо муқаррарлигини англаб етсалар, ўзларини ҳар хил номуносиб ҳаракатлардан, инсон деган номига доғ туширишдан сақлаган бўлар эдилар.

Б.Кочкаров,

СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Амударё туман бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси.

(Фото - http://kun.uz)

Янгиликни бўлишинг: