"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Мактабларда пуллик таълим хизматлари

“Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомда Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби белгилаб берилган.

Пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ҳамда тегишли педагог ходимларга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабларда ташкил қилиниши мумкин.

Бунда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ўқувчининг мактабларда ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги назарда тутилган.

Мактабларда ташкил қилинадиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ушбу Низомга мувофиқ тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Мактабда пуллик таълим хизмат кўрсатишга, биринчи навбатда, шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар шартнома асосида жалб этилади. Буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми (50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга хақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.

Мактаб маъмурияти буюртмачидан шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш ва ушбу талаб бажарилмаса, ўқувчини пуллик таълим хизматлари бўйича машғулотлардан четлаштириш ҳуқуқига эга. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор таълим технологияларини, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этиш белгиланган.

Кўрсатилаётган пуллик таълим хизматларининг бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини шартнома талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш, тўлов ҳужжати нусхасини эса машғулотлар бошланишидан олдин мактаб маъмуриятига тақдим этишлари керак бўлади. Шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини таъминлаш зарур бўлади. Ўқувчи мактабнинг мулкига етказилган моддий зарарни қоплашга мажбурдир. Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, фарзандларимиз учун яратилаётган бу имкониятлардан оқилона фойдалана билсак, қўшимча таълим машғулотлари уларнинг бўш вақтларини самарали ўтишига ҳисса қўшади.

Албатта, фарзандларимиз мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлишига имкон беради.

Pавшан ХОлмурОДов, туман ХТБ Таълим сифати мониторинги бўлими

бош инспектор-методисти, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: