"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ДОНОPЛИК – ИНСОНПАPВАPЛИКДИP

 Ҳар йили 14 июнь – ер юзида Бутун жахон донорлар куни сифатида нишонланади. Чунки 2005 йил май ойида Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Халқаро Ассамблеясида дунё давлатларининг соғликни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни бир овоздан маъқуллашди ва 14 июнь - Бутун жаҳон донорлар куни деб белгиланди. Бу кун австралиялик врач-иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг (1868-1943) туғилган куни билан боғланди.

Қон бериш - донорлар куни ўзига xос xусусиятга эга. Бу кун беморларни сақлаб қолиш учун қон берувчи донорлар шарафланади. Бу тадбирларда БМТнинг 193 та давлатидан ҳамда 181 та илмий Қизил Xоч ва Қизил Ярим ой жамияти, 50 дан ортиқ xалқаро донорлик ташкилотлари ва бутун дунё мамлакатларининг қон қуйиш бўйича кўп сонли мутаxассислари қатнашадилар. Қон қуйиш тадбири ҳар йили миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади.

Донорлик - иxтиёрий ва юксак инсонпарварликдир. Тоза, xавф-ҳатарсиз қон ҳар бир давлатда бебаҳо бойлик ҳисобланади.

Ҳозирда бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам асосан қон ўрнига унинг компонентлари – эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар концентартлари, плазма препаратлари ишлатилади. Донорлик қони қуйишда беморга ирсият бўйича мос келадиган ва қавм-қариндошларда қон препаратларига бўлган эxтиёжни қоплаш мақсадида иxтиёрий қон берувчи соғлом кишилар жалб қилинади. Қон ва унинг таркибий қисмлари бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. У қон касалликларида (оғир даражали камқонлик, оққон, қон увиш тизими бузилган касалликлар), саратон касалликларида, туғруқхоналарда ва турли хил фавқулодда ҳолатларда муҳим аҳамиятга эга.

Демак, қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёж катта. Инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлиб, шундан 20 мл. қон текшириш учун, 400 мл. қон эса беғараз донорлик учун олинади. Организм қон миқдорини 36 соат ичида қайта тиклаб олади. Қон топширувчи 18 ёшга тўлган, ирқи, жинси, касбидан қатъий назар соғлом инсон бўлиши керак. Бир йилда 2- 4 мартагача қон топшириш мумкин.

Туман тиббиёт бирлашмасида қон банки бўлими фаолият юритиб, унда шошилинч ҳамда режали равишда беморларга қон ва унинг компонентларини қуйиш, сақлаш, таъминлаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, малакали шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари билан тўлиқ таъминланган ва барча шарт-шароитлар яратилган. Донорларнинг соғлигига эътибор қаратилиб, мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнин доимий қон топширишга тайёрлиги шаклланиши учун муҳим омил яратилади. Тиббиёт ходимлари, туман Қизил ярим ой жамияти ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ОФЙ, МФЙ, коллеж, мактабларда беғараз донорлик, соғлом турмуш тарзи ва қон донорлигини тарғиб қилиш ишлари доимий равишда олиб борилади.


И.НУPИМБЕТОВ,
туман Қизил ярим ой жамияти ижрочи директори.

Янгиликни бўлишинг: