"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МУСИҚАЛИ ДPАМА ТЕАТPИ ИЖОДКОPЛАPИ МАНҒИТДА ПPЕМЬЕPА НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Бир неча кундирки, республикамиз пойтахти Нукус шаҳри байрам оғушида: “Сени куйлаймиз, замондош” деб номланган мамлакатимиз драма театрларининг анъанавий бешинчи кўрик фестивали бўлиб ўтмоқда. Мусиқа драма театрлари ижодий жамоалари бу ерда замонамизнинг қаҳрамонлари образи мукаммал ўз ифодасини топган спектаклларини намойиш этишмоқда, ижодкорлар бир-бирлари билан ўзаро ижодий фикр алмашиб, тажриба алмашишмоқда.

Мазкур анжуманда Андижон вилояти мусиқали драма театри жамоаси Баҳодир Мурод Алининг “Муножот” спектаклини намойиш этишди. Нукус шаҳар ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтган спектакл премьерасини томошабинлар жуда илиқ қарши олишди.

Шу йилнинг 14 июнь куни мазкур жамоа туман Маданият бўлими томошалар залида шу спектаклни амударёликлар ҳукмига ҳам ҳавола этишди. Исҳоқжон Эргашев режиссёрлигида саҳналаштирилган спектаклда бош қаҳрамон Озода образи орқали ҳаёт ташвишларига бўйин эгмай, ўз эътиқодига содиқ қолган, курашган ва орзу-ниятларига эришган замонамиз қаҳрамони гавдалантирилган. Спектаклда ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мурувватхон Қодирова ҳамда тажрибали санъаткорлар Иброҳимжон Норматов, Мавлуда Боймуродова, Шоҳистахон Маҳмудова, Ҳабибулло Юнусовлар ва ёш иқтидорли актёрлар ижро этишган.

- Бизнинг премьерамизни Нукусда ҳам, Манғитда ҳам томошабинлар зўр қизиқиш билан томоша қилишгани жуда руҳимизни кўтариб юборди. Бизга керакли шароит яратиб беришгани учун жуда миннатдор бўлдик. Ижодкорлар учун томошабин эътибори, олқишидан улкан мукофот йўқ, - дейди спектакл режиссёри Исҳоқжон Эргашев.
Амударёликлар спектакл премьерасини мароқ билан томоша қилдилар ва кўнгилли дам олдилар.


О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: